Еврокубоклар гуруҳ босқичига қуръа ташлаш бошқа шаҳарга кўчирилди ва клуб вакилларисиз ўтади

Гуруҳ босқичига қуръа ташлаш Афинадан Ньон шаҳрига кўчирилди.

Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигаси янги 2020/21 мавсум гуруҳ босқичига қуръа ташлаш ва 2019/20 мавсум якунларига кўра энг яхши футболчилар ва мураббийларни тақдирлаш УЕФАнинг штаб квартирасига кўчирилди.

УЕФА бугун Греция ҳукумати билан ўтган музокаралар якунига кўра, 1-2 октябрь кунига режалаштирилган маросимни Афинадан Ньонга кўчиришни қарор қилганини эълон қилди.

"Қуръа ташлаш ва тақдирлаш маросими ёпиқ эшиклар остида кечади – клуб ва матбуот вакилларисиз, бироқ соврин соҳиблари ташриф буюради. Маросим тўғридан тўғри бутун дунёга олиб берилади", - дейилган УЕФА баёнотида.

Тошкент вақти билан 1 октябрь куни соат 21:00 да чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига қуръа ташланади ва тақдирлаш маросими бўлади.

2 октябрь 16:00 да эса Европа лигаси гуруҳ босқичига ва мавсумнинг энг яхши ўйинчилари тақдирланади.

*****

Ўқилган: 1862
Европа Лигаси Европа Чемпионлар лигаси УЕФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Манчестер Юнайтед" Погбани сотиб, ўрнига Ван де Бекни олиб келади
10:51
АПЛ футболчилари талқинига кўра, энг яхши ўйинчи совринига даъвогарлар эълон қилинди
07:07
Роналду фаолиятидаги 746-голини урди ва бу борада Пушкашга етиб олди
05:12