Шота Арвеладзе: Бекободда ўйнаш ҳамиша қийин

"Пахтакор" бош мураббийи Бекободда "Металлург" билан кечган баҳсдан кейин матбуот анжуманида қатнашди.

 - Бу ерда ўйнаш ҳамиша қийин. Улар кимга қарши қандай ўйнаш кераклигини, халал беришни яхши билишади. Дастлабки 30 дақиқада рақиб жиддий қаршилик кўрсатди. Кейин эса бўш ҳудудлар юзага келди. Иккинчи гол ўйин тақдирини ўзгартириб юборди. Мезбонлар иккинчи бўлимда ҳужумга эътибор қаратишди. Биз учун ғалабадан ташқари ўйинни жароҳатларсиз тугатганимиз ҳам жуда муҳим. Олдинда бизни Чемпионлар Лигаси баҳслари кутмоқда.

Олдинда бизни яна қийин учрашувлар ва тиғиз тақвим кутмоқда. Ўзимизнинг яхши тарафларимизни намойиш этишга уринамиз.

Ўқилган: 1017
Пахтакор Шота Арвеладзе

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Шавкат Мирзиёев Осиё футбол конфедерацияси раҳбарини қабул қилди
21:32
ЎФА қошидаги футбол мактабига болаларни қабул қилиш давом этмоқда
18:16
Андрей Канчельскис: Вазиятлардан фойдаланганимизда, ҳисоб йирик кўриниш олиши мумкин эди
22:25