"Манчестер Сити" клубининг икки футболчиси коронавирусга чалинди

"Манчестер Сити" клубининг икки футболчиси ҳимоячи Эмерик Лапорт ва ярим ҳимоячи Рияд Маҳрезда COVID-19 аниқланди.

Икки футболчи ҳам айни пайтда Премьер-лига қоидаларига ва Буюк Британия ҳукумати қонунларига кўра яккаланган.

Лапортда ҳам, Маҳрезда ҳам коронавирус аломатлари аниқлангани йўқ.

"Ман Сити" янги мавсумининг биринчи ўйинини 21 сентябрь куни сафарда "Вульверхэмптон"га қарши тўп суради.

Аввалроқ "Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Рахим Стерлинг коронавирусга чалингани айтилган эди.

*****

Ўқилган: 3324
Коронавирус Манчестер Сити Риёд Маҳрез Эмерик Лапорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон – Яман учрашуви чипталари сотувга чиқарилди
14:04
Фарҳод Абдуллаев Малайзияда ўтказиладиган VAR тизими бўйича семинарда консультант сифатида иштирок этади
11:40
Месси Роналду ва Раулни ортда қолдирди
20:01