МДҲ мамлакатлари ўйинлари 2021 йил ёзига кўчирилади

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларининг биринчи Ўйинлари 2021 йилга кўчирилди. Мусобақа мезбони ўзгармаган – Қозон шаҳри. Бу ҳақида Татаристон спорт вазири Владимир Леонов баёнот берди.

Даставвал бу Ўйинлар 2020 йил 20-27 августда ўтказилиши режалаштирилган эди, бироқ коронавирус пандемияси сабабли у сентябрь, кейин октябрь ойига кўчирилган эди. Энди бу МДҲ Ўйинларини 2021 йил ёзида ўтказиш кўзда тутилмоқда.

Ушбу Ўйинларда 14-23 ёшли атлетлар спортнинг 22 тури бўйича 280 медаллар шодаси учун беллашишлари белгилаб қўйилган эди. Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақани ўтказиш ҳақидаги қарор 2019 йилнинг октябрида МДҲ мамлакатлари ҳукуматлари кенгашида қабул қилинган.

Ўқилган: 867
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Нега арғамчида сакраш югуришдан кўра фойдали?
11:01
Оғир атлетикачимиз Беларусдаги мусобақада совриндор бўлди
13:18
Ханчжоу-2022 ташкилий қўмитаси Осиё Олимпия Кенгашига 30000 ниқоб ҳайрия қилди
14:02