Фарғонада "Футболимиз келажаги" мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди

Мамлакатимизда карантин талаблари юмшатилгандан сўнг бошқа соҳалар каби спорт соҳасида ҳам фаолият қайта тикланиб, бу борада ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.

Жумладан, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан бир қатор спорт тадбирлари офлайн (анъанавий шаклда) ташкил этила бошланди.

Жорий йилнинг 7 сентябридан эътиборан «Маҳаллада футбол», «Футболимиз келажаги», «Чарм тўп», «Раҳбар кубоги» ҳамда «Ҳоким кубоги» футбол мусобақаларининг вилоят босқичига старт берилди.

Бугун Фарғона вилоятида «Футболимиз келажаги» мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Дастлаб мусобақанинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг мусобақага старт берилди.

Мазкур мусобақа Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги спорт мажмуасида ташкил этилди. Ушбу мусобақага 4 та ёш тоифасида, 4 та ҳудуддан 16 та жамоа биринчилик учун кураш олиб борди.

Қизғин ва муросасиз ўтган баҳслар натижалари қуйидагича:

Тўққиз ёшлилар:

1-ўрин. Учкўприк тумани «Чорбоғ» МФЙ

2-ўрин. Қувасой туманининг «Дўстлик» МФЙ

3-ўрин. Ёзовон туманининг «Хонобод» МФЙ.

Ўн ёшгача бўлганлар:

1-ўрин. Марғилон шаҳрининг «Гўриаввал» МФЙ

2-ўрин. Олтиариқ туманининг «Олтиариқ» МФЙ

3-ўринни низомга мувофиқ Фарғона туманининг «Жойдам» МФЙ ва Фурқат туманининг «Ингичка» МФЙ жамоалари эгаллади.

Ўн бир ёшлилар:

1-ўрин. Марғилон шаҳар “«Гўриаввал» МФЙ

2-ўрин. Фурқат туман “«Ингичка» МФЙ

3-ўринни низомга мувофиқ Бувайда туманининг «Янгиқўрғон» МФЙ жамоаси ҳамда Қувасой туманининг «Бўстон» МФЙ ёшлари эгаллади.

Ўн икки ёшлилар:

1-ўрин. Учкўприк тумани «Султон» МФЙ

2-ўрин. Фарғона туман «Каптархона» МФЙ

3-ўринни низомга мувофиқ Данғара тумани «Пишқарон» МФЙ ҳамда Қўштепа туманининг «Қоражийда» МФЙ жамоалари муносиб кўрилди.

Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтмоқчимиз эртага «Маҳаллада футбол» мусобақасининг Фарғона вилоят босқичининг финал баҳси бўлиб ўтади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати

Ўқилган: 1045
Болалар футболи Вилоятларимиз футболи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

МДҲ мамлакатлари ўйинлари 2021 йил ёзига кўчирилади
18:45
Спорт курашлари ва дзюдо бўйича терма жамоаларимиз Японияга жўнаб кетмоқда
16:18
Германияда ўтказилган мусобақада ўзбек чавандози иккинчи натижани қайд этди
10:31