Месси Куман билан сардорликда қолишни муҳокама қилиб олади

Ҳужумчи Лионель Месси "Барселона" бош мураббийи Роналд Куман билан жамоадаги сардорлик роли ҳақида суҳбат олиб боради.

Бугун аргентиналик футболчи коронавирусга тест топширди, душанба куни унинг жавобига қараб футболчи машғулотларга киришиши аниқ бўлади ва Куман билан учрашиши мумкин.

Sport.es нашрининг маълум қилишича, суҳбат мавзуси Мессига тегишли бўлган сардорлик боғичи бўлади.

Таъкидланишича, аргентиналик футболчи жамоа сардори вазифасини бўлиб ўтган ишлардан кейин бажариши ноқулай бўлса керак.

Куман Леонинг барча қарорига ҳурмат билан ёндошади. Мессидан ташқари, сардорлик вазифасини жамоада Сержи Бускетс, Жерар Пике ва Сержи Роберто бажаради.

*****

Ўқилган: 2278
Барселона Испания чемпионати Лионель Месси Роналд Куман

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Моуриньо "Тоттенхэм" клубига Диего Костани олиб келмоқчи
14:49
"Барселона" Коутиньодан қутилиш учун нархини икки баравар туширворди
12:33
Рой Кин: Мана шу Де Хеа деганларингдан кўнглим айнийди. Бир тийинга қиммат дарвозабон
11:34