Коутиньо "Барселона" клубида қолади. Клуб уни сотмайди

Ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо кейинги мавсумни "Барселона" клубида ўтказади.

Жамоа янги бош мураббийи Роналд Куман клуб раҳбариятига бразилиялик футболчига ишонч билдираётганини маълум қилган.

"Барса" раҳбарияти вазиятни таҳлил қилиб, 28 ёшли ўйинчини сақлаб қолишга қарор қилди.

Унинг хариди бўйича фақатгина каттагина маблағ таклиф этилсагина, кўриб чиқилиши мумкин. Бироқ коронавирус туфайли юзага келган инқироз туфайли бунинг амалга ошиши жуда ҳам кам.

Ўтган мавсум ярим ҳимоячи "Бавария" клуби сафида ижара асосида тўп сурган бўлиб, улар билан требл қайд этди – чемпионат, ва Германия кубоги, ҳамда ЕЧЛ.

ЕЧЛ 1/4 финал "Бавария" – "Барселона" (8:2) ўйинида Коутиньо дубль қайд этишга эришган эди. 4 сентябрь куни футболчи "Барса" ихтиёрига муддатидан олдин қайтиб, машғулотларга қўшилди.

Ўқилган: 1840
Барселона Трансферлар Филиппе Коутиньо

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Пахтакор": Чемпионлар Лигасини дуранг билан бошладик
01:05
Жейдон Санчо "Манчестер Юнайтед"га ўтишга тайёр!
18:34
Англия чемпионати, 3-тур "Манчестер Сити" – "Арсенал" 5:0
08:45