
Тимур Кападзе босчилигидаги Ўзбекистон U19 терма жамоаси Тожикистоннинг Хўжанд шаҳридаги йиғинни давом эттирмоқда.
"Milliy bank" спорт базасига майдонида ёшларимиз машғулотлар ўтказишди.
Мазкур йиғин доирасида терма жамоамиз аъзолари эртага 6 сентабр куни тожикистонлик тенгдошларига қарши иккинчи назорат учрашувида иштирок этадилар.