Москва шаҳридаги профессионал бокс оқшомида ўзбекистонлик ёш чарм қўлқоп устаси Равшан Маҳаммаджонов рингга кўтарилди.
Ҳамюртимизнинг бу сафарги жанги 23 ёшгача бўлган боксчилар ўртасидаги WBC камари (биринчи ўрта вазн) учун ташкил этилди.
Ушбу баҳсда боксчимизга украиналик Володимир Гордиенко рақиблик қилди.
Қайд этиш жоиз, Равшан иккинчи раундда ўтказиб юборилган зарба натижасида нокдаун ҳолатига тушиб қолди. Саккиз раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди. Якунда ғолиб очколар ҳисобига кўра аниқланди. Қувонарлиси якунда ҳар уччала ҳакам ҳам боксчимизнинг ғалабасини (77-74, 77-74, 76-75) қайд этди.
Шу тариқа, Маҳаммаджонов биринчи ўрта вазн тоифасида WBC Youth камарини қўлга киритди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирилиги
Матбуот хизмати
Маҳаммаджонов WBC камари учун жанг қилди
Ўқилган: 1265