WBA рейтинги янгиланди. Аҳмадалиев чемпион, Мадримов биринчи...

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, рейтингдан олти нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган. Бу ҳақда Olamsport.com нашри хабар тарқатди.

Эълон қилинган рейтингда Муроджон Аҳмадалиев иккинчи енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) чемпион сифатида қайд этилган. Аҳмадалиев шунингдек IBF йўналиши чемпиони ҳам ҳисобланади.

Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (-63,5 кг) жангларини олиб бораётган икки боксчимиз аввалги ойдаги каби ўринларида қолишган. Шаҳрам Ғиёсов олти, Шоҳжаҳон Эргашев эса еттинчи поғонани эгаллаб турибди.

Биринчи ўрта вазн (-69,85 кг) тоифасида Исроил Мадримов август ойида Эрик Уолкер устидан қозонган ғалабасидан сўнг биринчи ўринга кўтарилиб олди.

Иккинчи ўрта вазн тоифасидаги боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев (-76,2 кг) эса 15-ўриндан 14-ўринга кўтарилди. У айни пайтда WBA Continental Americas камари соҳиби бўлиб турибди.  

Яримоғир вазн тоифасида (-79,3 кг) Рустам Тўлаганов ҳам аввалги ойдагидан 1 поғона юқорилади ва 14-ўринга жойлашди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Ўқилган: 1436
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

МОҚ раиси дзюдочиларимизнинг Токио Олимпиадасига тайёргарлик режалари бўйича суҳбатлашди
07:15
Мариус Визер бошчилигидаги IJF расмий вакилларига эҳтиром кўрсатилди
08:10
Волейболчиларимиз Непалдаги халқаро мусобақадан қайтиб келишди
07:16