Маротта "Ювентус" клубининг энг омадли трансферини маълум қилди

"Интер" клубининг бош директори Беппе Маротта ўз фаолиятидаги энг яхши трансферни маълум қилди.

"Директор ҳар доим ўйинчиларни оз миқдордаги пулга жалб қилиб, кейин катта фойда билан сотишга ҳаракат қилади.

Менинг фикримга кўра, бу ишнинг менинг фаолиятимдаги идеал равишда бажарилгани: Погба. Қизиқарли томони, биз уни текинга олганмиз ва ҳудди шу клубга 100 млн евро эвазига сотиб юборганмиз", - дейди Маротта.

Погба "Манчестер Юнайтед" клубидан "Ювентус" сафига 2012 йили ўтган. 2016 йили эса Англия клубига қайтиб кетган.

Маротта 2010 йилдан 2018 йилгача "Ювентус" клубида фаолият юритган эди.

Ўқилган: 2168
Италия чемпионати Манчестер Юнайтед Поль Погба Трансферлар Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Милан" Доннарумма билан янги шартнома борасидаги музокарани тўхтатди
08:33
"Рома" Льоренте билан шартнома имзолаши мумкин
08:13
Манжукич ва Хедира мавсум охиригача сафдан чиқишди, Дибала 20 кун ўйнай олмайди
21:13