Фахрийларимиз доимо иззатда

Юртимиз спорт соҳасида мана шундай улкан муваффақиятларга эришишида ўзига яраша мактаб қолдириб кетган спорт фахрийларининг ҳам ўрни беқиёс. Мустақиллигимизнинг 29 йиллик байрами муносабати билан МОҚ ҳамда Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши вакиллари умргузаронлик қилаётган ўзбек спорт фахрийлари ҳолидан хабар олишди.

Тадбирда Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Комилжон Худойберганов ва МОҚ президенти маслаҳатчиси Назиржон Худойқулов бошчилигидаги қўмита мутасадди вакиллари бокс бўйича Олимпия ўйинлари совриндори, жаҳон чемпиони Руфат Рисқиев, сузиш бўйича Олимпия ўйинлари совриндори Светлана Бабанина, волейбол бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони Лариса Павлова, эркин кураш бўйича фахрийлар ўртасида 3 карра жаҳон чемпиони Александр Истомин, оғир атлетика бўйича жаҳон рекордчиси Эркин Каримов, таниқли спорт шарҳловчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Ахбор Имомхўжаев каби 27 нафар фахрийларга 1 миллион сўм миқдорида пул мукофотларини топширишди.

Ўқилган: 887
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Грецияда Токио-2020 Олимпия ўйинларининг машъаласи аланга олди
07:02
Осиё Олимпия Кенгаши раҳбариятида ўзгариш
07:21
Япония яна бир Олимпия ўйинларига мезбонлик қилмоқчи
07:50