Терма жамоамиз тўлақонли ўқув-машғулотларни бошлади

Аввал хабар берганимиздек Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тожикистонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши режалаштирилган эди. Терма жамоамиз вакиллари ўйин олди ўқув-машғулот йиғинини ташкил этмоқда.

Миллий жамоамиз аъзолари «Бунёдкор» академияси майдонида бугундан машғулотларга киришди.

Дастлаб асосий эътибор тикланиш машқларига қаратилган бўлса, аста-секин машғулотлар тўла ҳажмда давом эттирилиб асосан тўп билан ишлашга аҳамият берилди.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистонга қарши ўртоқлик баҳси 3 сентябрь куни соат 19.00 да «Локомотив» стадионида бўлиб ўтади.

Ушбу баҳсда тема жамоамизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Ўқилган: 1621
Машғулотлар Ўзбекистон миллий терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Вадим Абрамов: Хатоларни кўздан кечириб, тегишли хулосалар чиқарамиз
07:46
ЎФА мутахассислари Қатарнинг ёш футболчилар билан ишлаш тажрибасини ўрганмоқда
07:16
Cоcа-Cоlа Суперлига. “Андижон” “Пахтакор”нинг ярим йиллик анъанасига чек қўйди
03:06