![](/media/article-img/2020/09/02/uff-uz-3434.jpg)
Аввал хабар берганимиздек Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тожикистонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши режалаштирилган эди. Терма жамоамиз вакиллари ўйин олди ўқув-машғулот йиғинини ташкил этмоқда.
Миллий жамоамиз аъзолари «Бунёдкор» академияси майдонида бугундан машғулотларга киришди.
Дастлаб асосий эътибор тикланиш машқларига қаратилган бўлса, аста-секин машғулотлар тўла ҳажмда давом эттирилиб асосан тўп билан ишлашга аҳамият берилди.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистонга қарши ўртоқлик баҳси 3 сентябрь куни соат 19.00 да «Локомотив» стадионида бўлиб ўтади.
Ушбу баҳсда тема жамоамизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати