Европада велоспорт оламининг энг нуфузли мусобақаси “Тур де Франс” кўпкунлик велопойгаси старт олди. Кеча мусобақанинг биринчи босқичи ўтказилиб, пойгачилар Ницца шаҳри бўйлаб 156 километрли масофани босиб ўтишди. Қизиқарли кечган пойгада норвегиялик Александр Кристофф ғалабани қўлга киритди. Таъкидлаш жоиз, марра чизиғини бир неча спортчи бир вақтда босиб ўтгани учун фотофинишга мурожаат қилинди.
Тур де Франс-2020, 1-босқич
Ницца, 156 км
1. Александр Кристофф (Норвегия, UAE-Team Emirates) – 3.46,23
2. Мадс Педерсен (Дания, Trek – Segafredo) – бир хил вақт
3. Кес Бол (Нидерландия, Sunweb)
4. Сэм Беннетт (Ирландия, Deceuninck – Quick Step)
5. Петер Саган (Словакия, BORA-Hansgrohe)
6. Элиа Вивиани (Италия, Cofidis, Solutions Crédits)
7. Жакомо Ниццоло (Италия, NTT Pro Cycling)…
Бугун велоспортчилар ушбу шаҳар ва унинг атрофидаги 186 километрли йўналишда баҳс олиб боришади.
*****
Европада энг нуфузли велопойга “Тур де Франс” старт олди
Ўқилган: 1007