Шота Арвеладзе: Кўп вазиятлардан фойдалана олмадик ва икки очко йўқотдик

"Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи беллашув хусусида фикрларини билдирди.

- Ўйин бошида 2-3 марта яққол вазиятлардан фойдалана олмадик. Рақиб эса биргина зарбасидан гол урди. Футболда шундай бўлиб туради. Биз секинроқ ўйнадик. Шу сабабли баъзан имкониятлар юзага келтиришда муаммолар пайдо бўлди. Бугун икки очко йўқотдик деб ўйлайман. Чунки ўта қулай ҳолатларда тўп киритмадик.

Пандемия даврида хавфсизлик энг муҳим жиҳат. Агар ҳамма жой очиқ деб эълон қилинса, маълум даражада киритиш мумкин. Лекин буни тиббиёт ходимлари яхшироқ билишади.

Ўйин бошланишидан аввал комиссар протоколга риоя қилинганини текшириши лозим. Дарвоза ўрнида экани, ҳакамлар келгани бўлиши керак. Мухлисларни киритиш бўйича ҳам ўйинни ўтказиш протоколига амал қилиниши керак.

Ўқилган: 1612
Пахтакор Ўзбекистон. Суперлига Шота Арвеладзе

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Аёллар футболи. Ўзбекистон кубоги финалини Вадим Агишев бошқаради
05:50
Шота Арвеладзе – август ойининг энг яхши мураббийи
16:07
Ўзбекистон U-19 терма жамоаси АГМК ёшларини йирик ҳисобда мағлуб этди
15:30