"Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессининг "Манчестер Сити" сафига трансфери амалга ошмаслиги мумкин.
"Шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиола аргентиналик футболчи билан телефон орқали суҳбатлашган. Уларнинг кўришиб гаплашгани номаълум.
Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, мутахассис Мессига яхшиси "Барселона" қолишни ва фаолиятини ўша ерда якунлашни маслаҳат берган.
Аввалроқ "Манчестер Сити" клуби агар Мессининг трансфери учун пул тўлаш керак бўлса, уни сотиб олмаслигини маълум қилган эди.
Гвардиола Мессига "Барселона"да қолишни маслаҳат берди
Ўқилган: 2224