"Челси" тез орада Хавертцнинг трансферини эълон қилади

"Челси" клуби "Байер" ярим ҳимоячиси Кай Хавертцни сотиб олиш учун яқин турибди.

Bild нашрининг маълум қилишича, якшанба куни ўйинчи германиялик клуб билан тиббий кўрикдан ўтгани йўқ. Бироқ жума ва шанба кунлари футболчи коронавирусга тест топширган.

"Челси" клуби Хавертцнинг трансферини тез орада эълон қилиши кутилмоқда. Лондонликлар германиялик футболчи учун 80+20 млн евро тўлашга тайёр.

Хавертц 2019/20 мавсум барча мусобақаларда 45 та ўйинда 18 та гол ва 9 та голли узатмани амалга оширган.

Ўқилган: 1608
Байер Кай Хавертц Трансферлар Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Хави: Қатарда яшаш жуда осон. Бу ерда жиноят йўқ, ҳаттоки эшикларнинг калити йўқ
11:14
Украина – ЖЧ-2019 (U-20) ғолиби!
00:10
Cоcа-Cоlа Суперлига. "Сўғдиёна" қолдирилган учрашувда "Нефтчи"ни мағлуб эта олмади
23:06