“Аякс” ЕЧЛда “Бавария” ва “Реал”нинг рекордини такрорлади

“Аякс” клуби ЕЧЛ яриф финалининг илк баҳсида “Тоттенхэм”дан устун келди (1:0).

Бу амстердамликлар клуби учун плей-офф ўйинларида сафарда қўлга киритилган учинчи ғалаба бўлди. “Аякс ушбу мавсум ЕЧЛ 1/8 финалида “Реал”ни Мадридда таслим этди (4:1), чорак финалда эса “Ювентус” устидан Туринда ғалаба қозонди (2:1).

“Аякс” сафардаги барча учта плей-офф ўйинларида ғолиб чиқа олган тарихдаги учинчи жамоага айланди.

Аввалроқ 2012/13 мавсумда “Бавария”, 2017/18 мавсумда “Реал” жамоалари бу ишни уддалай олишганди. Икки ҳолатда ҳам жамоалар охир-оқибат турнир ғолибига айланишганди.

Аякс Европа Чемпионлар лигаси Рекордлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЕЧЛ, ярим финал. "Ливерпуль" – "Барселона": Каталонияликлар Ливерпулга учиб кетишди
05:11
“Ливерпуль” клуби “Барса” мухлислари учун чипталар нархини ошириб қўйди
15:43
Маурисио Почеттино: Гапира олмайман, ҳис-туйғуларимни беркита олмаяпман
05:20