"Металлург" - "Машъал" учрашувида 2:1 ҳисоби қайд этилди

Coca Cola Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган "Металлург" ҳамда "Машъал" клублари ўртасидаги учрашув ниҳясига етди.

Унда 2:1 ҳисоби қайд этилиб, бекободликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, Муродбек Бобожонов 5-дақиқадаёқ ҳисобни очиб, "Металлург"ни олдинга олиб чиқди. Аммо, 39-дақиқада "Машъал" таркибида Ҳумоюн Муртозаев орадаги фарқни йўққа чиқариб, ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимда, аниқроғи 49-дақиқага келиб, Саламат Қутибоев иккинчи голни урди. Ўйин охиригача томондар бошқа гол кирита олишмади ва ушбу ҳисоб охиригача сақланиб қолди.

Бу ғалаба "Металлург"га 3 очкони тақдим этди.

Coca Cola Суперлигаси, 13-тур
"Металлург" - "Машъал" 2:1
Голлар: Бобожонов (5), Қутибоев (49) - Муртозаев (39)
"Металлург": 12.Александр Лобанов, 5.Аббос Отахонов, 7.Дониёр Нарзуллаев, 8.Саламат Қутибоев, 10.Шаҳзод Убайдуллаев, 11.Муродбек Бобожонов, 21.Камолиддин Тожиев, 23.Абдураҳмон Абдулҳақов, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 28.Станислав Андреев, 88.Евгений Чумак.
"Машъал": 35.Раҳимжон Давронов, 5.Нажмиддин Нормуродов, 7.Ифеани Ифеани, 9.Никита Павленко, 10.Шерзод Темиров, 17.Жамолиддин Убайдуллоев, 18.Аббос Шодмонов, 19.Сардор Абдураимов, 22.Сирожиддин Қўзиев, 23.Самандар Шукуруллаев, 29.Ҳумоюн Муртозаев.

Ўқилган: 1685
Машъал Металлург Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca-Cola Суперлига. 7-тур учрашувлари расмийлари
19:16
"Манчестер Юнайтед" - "Барселона" учрашуви олдидан. Икки жамоани ҳам биладиган Златан нима деди?
21:34
Европа Чемпионлар лигаси, 2-тур. "Реал" Мадрид – "РБ Лейпциг" 2:0
02:52