Равшан Ҳайдаров: Бу унвон бизга куч-ғайрат бағишлайди

Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига мувофиқ Ўзбекистон U23 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан тақдирланиши эълон қилинди.

Ушбу қувончли хабардан сўнг, Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.

Aвваламбор, ватанимизнинг Мустақиллик байрами арафасида Президентимиз камтарона хизматларимни эътироф этиб, фахрий унвон билан тақдирлаганлари учун юртбошимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Мазкур унвон – улкан ишонч ва масъулият деганидир. Бу халқаро майдонларда ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиш, ўзбек спорти обрўсини юқори чўққиларга олиб чиқишга туртки бўлади.

Шунингдек, ушбу унвон ёш авлодни ватанга садоқат, она-юртга муҳаббат ҳисси билан тарбиялашда, уларни кучли ва истеъдодли футболчи бўлиб етишишида янада кўпроқ меҳнат қилишимизга куч-ғайрат бағишлайди.

Халқимизни мамлакатимиз истиқлолининг шонли санаси билан табриклайман. Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Ўқилган: 1720
Равшан Ҳайдаров

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари Наманган вилоятида бўлишди
21:33
Тартиб-интизом Қўмитаси қарорлари
13:09
Coca Cola Суперлига. “Андижон” “Қизилқум” билан дуранг ўйнади
19:06