Месси кетади, “Барселона” сотиляпти. Жамоа атрофидаги драмалар

Кике Сетьеннинг истеъфога чиқарилиши жамоанинг қайта қуриш ишларини бошланиши бўлди. Президент Хосеп Бартомеу жамоа тарихидаги энг катта шармандаликни бошдан кечираётган бўлиши мумкин. Бу маласаларни ҳал этиш учун раҳбарият ҳамма нарсага тайёр.

Биринчи ўринда бундай шармандаликка сабаб бўлган айбдорлар жазоланиши керак. Улар жазоланди ҳам, бор-йўғи етти ой муқаддам олиб келинган ва мураббий ва “кексайиб” қолган асосий юлдузлар.

“Барселона” янгиланишга муҳтож. Бундай ёқимсиз натижа биринчи бор қайд этилаётгани йўқ. “Рома”, “Ливерпуль”, “Бавария” – уларнинг барчаси оғриқли из қолдирди. Энди ўзгариш вақти келди. Чиқиш эшиклари кўрсатилаётган футболчилар рўйхатида, Луис Суарес, Сэрхио Бускетс, Жерар Пике, Артуро Видаль, Жорди Алба ва Иван Ракитичлар бор. Уларнинг барчаси ўттиз ёшдан ошган. Видалдан бошқа ҳаммаси жамоа фахри ҳисобланишади. Энди эса ёшларга йўл бериш пайти келди.

Буёқда Месси ҳам келаси йил шартномаси якунига етишини кутмасдан, ушбу ёзда кетиш истагини билдириб факс жўнатган. Албатта, “Барселона” футболчини қўйиб юбориш ниятида эмас, лекин барчаси вазиятнинг ўзгаришига ва аргентиналик футболчининг қарорига боғлиқ. Марcа нашри эса Лео бориши мумкин бўлган учта жамоа номини эълон қилди. Булар “Интер”, “Манчестер Сити” ва “ПСЖ”.

Бошқалар қаерга кетишади? Қолган футболчиларга ҳам харидор топиш керак.

“Челси” шу ёздаёқ кўрсатдики, пандемия даврида ҳам бемалол трансферларга пул сарфлай олади. Уларга чап қанот ҳимоячиси керак, “Барселона”да эса ортиқча чап қанот ҳимоачиси бор. Лондонликлар ёшлик йиллари ортда қолган футболчи учун катта пул тўлашни исташармикан ёки 23 ёшли Серхи Регилон каби футболчилар билан чекланармикан?

Сэрхио Бускетс – яна бир фахрий футболчи. 2016-йилда Бускетснинг “Ман Сити”га ўтиши ҳақида миш-мишлар бўлганди. Лекин бу трансфер амалга ошмай қолган эди. Пеп Гвардиола ҳали ҳам футболчига қизиқиш билдирармикан? Ҳозирда шаҳарликлар сафида истеъдодли Родри ўйнаяпти, каталониялик “қария”га эҳтиёж бормикан?

Батафсил ўқиш учун ссилкага босинг

Ўқилган: 2290
Барселона Лионель Месси Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Открыто трансферное окно; порядковые номера турниров.
23:57
Первый турнир у женщин - XV Чемпионат Узбекистана по футзалу.
23:39
Уйғон, тезроқ уйғон...
22:35