
"Манчестер Юнайтед" клубининг собиқ мураббийи Луи ван Гал собиқ жамоасида қайси футболчиларни кўрмоқчи бўлганини айтиб ўтди.
"Мен Левандовскини сотиб олмоқчи эдим, бироқ бунинг осонлик билан бўлмаслигини кўриб Игуаинни олмоқчи бўлдим. Клубга келгунимча мен раҳбарият билан Неймар ҳақида гаплашганман. Агар "МЮ"га ўтсанг, катта ўйлаш керак.
У клубга футболкалар сотилиши нуқтаи назаридан қизиқарли эди, менга эса тезкор ҳужумчи сифатида. Ҳудди шу мақсад билан мен Садьо Мане ва Рияд Маҳрезни ҳам олмоқчи бўлганман. Менинг рўйхатимда Томас Мюллер, Нголо Канте, Жеймс Милнер каби етакчи футболчилар ҳам бор эди.
Ҳимоя чизиғида Серхио Рамос ва Матс Хуммельсни кўришни истаганман, чунки ҳимоямиз кучли эмас эди. Улар менинг асосий мақсадлари бўлган, бироқ футболчиларни сотиб олишга эриша олмадик", - дейди ван Гал.
Голландиялик мутахассис "МЮ"да 2014 йилдан 2016 йилгача фаолият олиб борган.