Луис Суарес "ПСЖ"га ўтиб кетиши мумкин

"Барселона" клуби ҳужумчиси Луис Суарес фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақида Diario Sport нашри хабар тарқатди.

У билан "ПСЖ" клуби жиддий қизиқмоқда.

Икки йил аввал парижликлар Неймарнинг илтимосига кўра, уругвайлик юлдузни сотиб олмоқчи бўлишганди. Аммо, ўша пайт бу иш амалга ошмай қолган. Энди бўлса ЕЧЛ финалчилари яна бир марта уни олиб келишга уриниб кўришади. 

Фақат каталонияликлар 33 ёшли футболчи билан кейинги тақдирни аниқ ҳал қилиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда "Барса"да йилига 25 млн евро маош олаётган Суаресга "Аякс" клуби бир мавсум учун 3 млн евролик таклиф берган.

Ўқилган: 1647
Барселона Луис Суарес ПСЖ Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca Cola Суперлига. 25-тур учрашувлари бошланиш вақтлари
13:33
"Ювентус" ўзида "Брешия"ни енгиб мусобақа жадвали пешқадамига айланди
21:07
“Челси” сўнгги дақиқалардаги гол эвазига “Аякс”ни таслим этди, “Зенит” мағлуб бўлди
23:52