УЕФА Европа лигаси ва чемпионлар лигасида "Саккизлар финали" форматини сақлаб қолиши мумкин

УЕФА президенти Александр Чеферин ташкилотнинг пандемия туфайли ЕЛ ва ЕЧЛ якуний босқичлари "саккизлар финали" форматини сақлаб қолиш борасида музокаралар олиб бораётганини хабар қилди.

"Айтишим лозимки, битта ўйиндан иборат қарама-қаршилик иккита ўйин тизимидан қизиқарлироқ бўлиб кўринмоқда. Биз шундай ўйнашга мажбур эдик, бироқ якунда қизиқарли тизимни қўлга киритдик.

Ҳозир "саккизлар финали"ни тақвимга киритиш мураккаб. Лекин одамларга қизиқарлироқ ўйинлар кераклигини кўрдик. Европа лигаси ва чемпионлар лигасининг битта ўйинида исталган жамоа ютиши мумкин. Шундай экан келажакда бу ҳақида ўйлаб кўриш керак. Сентябрь ёки октябрь ойида бу борада жиддийроқ ўйлаб кўрамиз.

Камроқ ўйин томоша қилсакда, тўғри етказиб бериш орқали уларнинг қимматлиги ошади. Мен футбол оламидаги дўстларим нафақат қўнғироқ қилишмоқда, балки ёзишмоқда ҳам, уларнинг барчаси бундай форматдан мамнун. Бунда тактика унчалик ҳам муҳим эмас.

Ҳафта давомида мусобақа бутун дунёнинг диққат марказида бўлиб туради. Тақвим жуда тиғиз, футболчилар йилига деярли 365 кун ўйнашмоқда. Агар буни ҳал қилсак, фикрни қандай амалга оширишни ўйлашимиз керак. Шундай экан учрашганимизда буни муҳокама қиламиз", - дейди УЕФА президенти.

*****

Ўқилган: 2109
Александер Чеферин Европа Лигаси Европа Чемпионлар лигаси УЕФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Италия чемпионати, 33-тур. "Лацио" – "Милан" 3:0
06:45
"Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" клублари Упамеканони сотиб олишмоқчи
08:33
Италия чемпионати, 27-тур. "Кальяри" – "Ювентус" 1:3. Роналдуан хет-трик!
03:44