Кун тарихи: Фазлиддин ва Шаҳобиддин чемпионликдан бахтиёр

Роппа-роса 4 йил муқаддам Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида XXXI ёзги Олимпия ўйинлари ўз якунига етган эди. Делегациямиз сўнгги кун баҳсларида ўзларининг энг омадли иштироки билан Олимпиадага чиройли якун ясаб беришган эди.

Шу куннинг ўзида 2 та олтин ва 2 та бронза медалларини жамғариб, оламшумул натижа қайд этган эдик. Бир ёқда боксчиларимизнинг Шаҳобиддин Зоиров ва Фазлиддин Ғоибназаровнинг ғалабалари, бир томонда эркин курашчиларимизнинг муваффақияти – ҳақиқий ностальгия! Келинг, ушбу кунни яна бир ёдга оламиз!

Шаҳобиддин Зоировнинг олтин медаль йўли:
Бокс, -52 кг вазн тоифаси.
Биринчи босқич: Шаҳобиддин Зоиров – Брендан Ирвайн (Ирландия) – 3:0
Иккинчи босқич: Шаҳобиддин Зоиров – Антонио Варгас (АҚШ) 3:0
Чорак финал: Шаҳобиддин Зоиров – Элвин Мамишзода (Озарбайжон) 3:0
Ярим финал: Шаҳобиддин Зоиров – Йоэль Финоль (Венесуэла) 3:0
Финал: Шаҳобиддин Зоиров – Миша Алоян (Россия) 3:0

Фазлиддин Ғоибназаровнинг олтин медаль йўли:
Бокс, -64 кг вазн тоифаси.
Биринчи босқич: Фазлиддин Ғоибназаров– Дивал Малонга (Конго) – техник нокаут
Иккинчи босқич: Фазлиддин Ғоибназаров – Манож Кумар (Ҳиндистон) 3:0
Чорак финал: Фазлиддин Ғоибназаров – Гарри Рассел (АҚШ) 2:1
Ярим финал: Фазлиддин Ғоибназаров – Виталий Дунайцев (Россия) 2:1
Финал: Фазлиддин Ғоибназаров – Лоренсо Сотомайор (Озарбайжон) 2:1

Ихтиёр Наврўзовнинг бронза медали:
Эркин кураш, -65 кг:
Биринчи босқич: эркин ўтди
Иккинчи босқич: Ихтиёр Наврўзов – Адам Батиров (Баҳрайн) 7:7
Чорак финал: Ихтиёр Наврўзов – Франклин Гомез (Пуэрто-Рико) 8:5
Ярим финал: Ихтиёр Наврўзов– Сослан Рамонов (Россия) 7:18
Бронза медали учун: Ихтиёр Наврўзов – Ганзориг Мандахнаран (Мўғилистон) 8:7

Магомед Ибрагимовнинг бронза медали:
Эркин кураш, -97 кг:
Биринчи босқич: Магомед Ибрагимов – Бедопасса Буассат (Гвинея-Биссау) техник ғалаба
Иккинчи босқич: Магомед Ибрагимов – Сосо Тамарау (Нигерия) 13:0
Чорак финал: Магомед Ибрагимов – Хетаг Газюмов (Пуэрто-Рико) 3:12
Учинчи ўрин учун ўтиш босқичи: Магомед Ибрагимов – Ризо Яздани (Эрон) 5:0
Бронза медали учун: Магомед Ибрагимов – Валерий Андрийцев (Украина) 6:4

Якунда Ўзбекистон жамоаси Рио-2016 Олимпия ўйинларида 4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза, жами 13 та медаль билан 207 делегация орасида 21-ўринни эгаллаган.

Ўқилган: 1648
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Федерацияларимизда Президент Мурожаатномаси бўйича давра суҳбатлари давом этмоқда
20:15
Бразилиялик футболчиларга армон бўлган Лондон-2012
05:10
ХОҚ раҳбари Томас Бах Токио Олимпиадаси бекор қилиниши эҳтимоли йўқ эмаслигини тан олди
05:01