Гари Линекер: Мессининг "Ман Сити"га ўтиши клубга бутун дунёдан мухлислар ортишига сабаб бўлади

Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Гари Линекер "Барселона"нинг етакчи футболчиси Лионель Мессининг келажаги ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Тасаввур қилинг, агар у ҳақиқатдан ҳам Премьер-лигага ўтди. Айтайлик, "Манчестер Сити" каби клуб, чунки Гвардиоланинг борлиги танловни аниқлаб берадиган омил саналади.

Барча инвестициялар билан клуб глобал брендга айланишни истайди. Кимда миллионлар мухлис бор? Мессининг трансфери бирданига сезилади. Кутилмаганда "Манчестер Сити"нинг бутун дунё бўйлаб мухлислари пайдо бўлади.

"Сити" каби пулли лойиҳага бундай мухлислар базасини яратишу учун кўп вақт керак бўлади. Шундай экан қизиқиш бўлмоқда. Лео – биз кўрганлар ичидаги энг ажойиб футболчи", - дейди Линекер.

Ўқилган: 1888
Англия чемпионати Лионель Месси Манчестер Сити

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Гвардиола Магуайрдан воз кечди
03:26
"Манчестер Сити" икки футболчиси борасида бир қарорга келди
20:26
Сульшер "Манчестер Юнайтед"дан "Аякс" футболчисини сотиб олишни талаб қилди
05:08