Европа Чемпионлар лигаси, 1/2 финал. Бугун "Лион" – "Бавария" ўйини бўлади

Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг ярим финалидан ўрин олган яна бир учрашув бугун бўлиб ўтади.

Унда мезбон мақоми остида Франциянинг "Лион" жамоаси Мюнхеннинг "Бавария" клубини қабул қилади. Ўйин Лиссабон шаҳридаги "Жозе Алваладе" стадионида Тошкент вақти билан соат 00.00 да бошланади.

Гарчи, кўпчилик наздида "Бавария" сўзсиз етакчи сифатида эътироф этилаётган бўлсада, "Лион" ҳам охиригача куришишини кўрсатиб қўйган. Бу жамоа ўз йўлида "Ювентус" ва "Ман Сити"ларни баҳсдан чиқариб юборганини унутмаслик лозим.

Шундай экан, бугун шиддатли баҳсларга бой ўйинга гувоҳ бўлишимиз турган гап.
 
Европа Чемпионлар лигаси
Плей-офф
1/2 финал
Лион Франция – Бавария Германия
00.00, "Жозе Алваладе" стадиони.

Ўқилган: 2215
Бавария Европа Чемпионлар лигаси Лион

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Эртага Ўзбекистон – Яман ўйини олдидан матбуот анжумани ўтказилади
17:29
Ўзбекистоннинг Яманга қарши ЖЧ-2022 саралаш учрашуви қолдирилиши мумкин
11:03
Coca-Cola Суперлига. “Турон” ўз майдонида АГМКга имкониятни бой берди
21:38