Клаудио Браво "Манчестер Сити" клубини тарк этди

«Манчестер Сити» клуби даврозабони Клаудио Браво жамоани тарк этди, деб манчестерликларнинг расмий сайти маълумот бермоқда.

37 ёшли чилилик футболчи «Сити» сафида 61 та ўйинда иштирок этиб, уларнинг 20 тасида дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.

2017/18 йили «Манчестер Сити» сафига келиб қўшилган Эдерсон Браво билан рақобатда устунлик қилиб асосий таркиб футболчисига айланди. Чилилик посбон кўпроқ кубок ўйинларида иштирок этар, премьер-лига баҳсларида камдан-кам кўринар эди.

2018/19 мавсумда Браво жиддий жароҳат олиб деярли 10 ой сафдан чиққан.

Бундан олдин футболчи «Реал Сосьедад», «Барселона» ва бошқа клубларда тўп сурган. 2004 йилдан буён Клаудио Чили терма жамоасида иштирок этган бўлиб, икки маротаба 2015 ва 2016 йиллари Америка Кубоги соҳиби бўлган.

Ўқилган: 1569
Англия чемпионати Клаудио Браво Манчестер Сити

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Юрген Клопп тақвимни танқид остига олди
16:31
"Манчестер Сити" ўзида "Кардифф"ни таслим этди ва биринчи ўринга қайтди
01:39
Англия Кубоги. “Манчестер Сити” ва “Лестер” чорак финалга йўл олди, “Тоттенхэм” эса мусобақадан чиқиб кетди
03:34