Европа Лигаси. “Интер” клуби “Шахтёр”ни тор-мор этиб финалга йўл олди

Европа Лигасининг ярим финалидан ўрин олган “Интер” – “Шахтёр” учрашуви ўз якунига етди. Унда миланликлар йирик ҳисобда зафар қучишди.

Учрашувда Лаутаро Мартинес ва Ромелу Лукакулар иккитадан голга муаллиф бўлишди. Бундан ташқари, Данило Д`Амброзио ҳам битта гол уришга эришди.

Ушбу ғалабадан кейин “Интер” Европа Лигаси финалига чиқди. У ерда жамоа “Севилья” билан баҳсга киришади.

Европа Лигаси, ярим финал

Интер Италия – Шахтер Украина 5:0 (1:0, 4:0)

Голлар: 1:0 – 19 Мартинес, 2:0 – 64 Д`Амброзио, 3:0 – 74 Мартинес, 4:0 – 78 Лукаку, 5:0 – 83 Лукаку.

Интер – Ханданович, Янг (Бираги, 66), Бастони, Годин, Д`Амброзио (Мозес, 81), Барелла, Гальярдини, Брозович (Сенси, 85), де Врей, Лукаку (Эспозито, 85), Мартинес (Эриксен, 81).

Шахтер – Пятов, Матвиенко, Хочолава, Кривцов, Додо, Марлос (Коноплянка, 75), Маркос Антонио, Тайсон, Степаненко, Алан Патрик (Соломон, 59), Мораес.

Ўқилган: 1072
Европа Лигаси Интер Шахтёр

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Англия чемпионати, 36-тур анонси. Марказий ўйин: “Манчестер Юнайтед” – “Челси”
10:19
ХХI асрнинг энг яхши футболчилар рўйхати тузилди
13:33
ОАВ: Де Лигт келажаги борасида бир қарорга келди
13:07