Клопп "Ливерпуль" билан шартномаси якунлангандан кейин нима билан машғул бўлишини маълум қилди

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп жамоа билан шартномаси ўз якунига етганидан кейин футболдан дам олиш истаги борлигини билдирди.

"Мен бир йил ўзимга дам бериб савол бераман: Футболни соғиняпманми? Агар жавоб салбий бўлса, Юрген Клопп мураббий сифатида тугайди.

Агар бир кун келиб мураббийлик қилишдан тўхтасам, фақатгина битта нарсани соғинмайман: ўйиндан олдин бўладиган кучли иштиёқ", - дейди Клопп.

"Ливерпуль" клуби ва Клопп ўртасида тузилган амалдаги шартнома 2024 йилда ўз якунига етади.

Ўқилган: 1881
Англия чемпионати Ливерпуль Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Европа Лигаси чорак финал ва ярим финалига қуръа ташланди
16:31
Германия чемпионати, 31-тур анонси
08:48
Испания кубоги, 1/16 финал. "Алькояно" – "Реал" Мадрид 2:1
06:34