ЎзПФЛ ва UZREPORT TV ишчи гуруҳи Про лига стадионларини кўздан кечиради

Аввалроқ хабар берилганидек, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда UZREPORT TV ўртасида Про лига мусобақасининг медиа ва тижорат ҳуқуқлари бўйича шартнома имзоланган эди.

Унга кўра, UZREPORT TV Про лиганинг ҳар бир туридан энг қизиқарли ва марказий учрашувларни UZREPORT TV ва FUTBOL TV телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этиши кўзда тутилган. Шу боис, ЎзПФЛ ҳамда UZREPORT TV ишчи гуруҳи танаффусдан фойдаланиб Про лига учрашувлари ўтказиладиган стадионларни текширишни бошлади. 16 август куни ишчи гуруҳ “Оқтепа” футбол клуби уй учрашувларини ўтказадиган “Тўқимачи” стадионини текширишди. Унда томошабинлар учун трансляция сифатини ошириш, уларга сифатли лавҳалар етказиб бериш мақсадида камералар жойлашувига стадионда махсус нуқталар белгилаб олинди.

Шуни таъкидлаш лозим, стадионлардаги шароит трансляция сифатига таъсир қилади. Айнан шу боис, Про лига учрашувлари ўтказиладиган барча стадионлар кўздан кечирилади ва ушбу лига баҳслари сифатли трансляция қилиниши учун шароит яратилади.

Ҳамкорликдаги асосий масалалардан яна бири, Про лига савиясини кўтариш ва уни максимал даражада Суперлигага яқинлаштиришдан иборатдир. Ҳар икки лига ўртасидаги рақобатдан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси манфаатдордир. Қолаверса, эндиликда Про лига клубларида ҳам ўзини намоён этиш, мазкур лига футболчиларида эса терма жамоа мураббийлари назарига тушиш имконияти пайдо бўлади.

Ўқилган: 1421
Про лига Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистондан тўрт нафар аёл ҳакамлар 2022 йилда ФИФА халқаро учрашувларини бошқариб боришга даъвогар
08:45
Африка Кубоги. Сенегал чорак финалда, Марокаш эса мусобақани тарк этди
11:04
Лэмпард АПЛ соврини ҳақида: Биз "Сити" ва "Ливерпуль"дан анча ортда қолдик. Орадаги фарқни йўққа чиқариш керак
08:45