Анталья илк йирик мусобақага мезбонлик қилади

Маълумки, коронавирус пандемияси сабаб барча спорт турлари қатори камондан отиш бўйича ҳам халқаро мусобақалар бекор қилинган эди. Халқаро камондан отиш федерациясининг маълум қилишича, Туркиянинг Анталья шаҳри карантиндан кейинги илк йирик мусобақага мезбонлик қилади.

Мусобақа 2-4 октябрь кунларига белгиланган бўлиб, халқаро ташкилотнинг рейтинг турлари қаторига киритилган. Ушбу шаҳар жорий йил Европа чемпионатини ҳам қабул қилиши керак эди, бироқ мусобақа пандемия сабаб келаси йилга қолдирилган. Халқаро федерация томонидан ушбу спорт тури бўйича мусобақалар 1 сентябрдан бошлаб ўтказилишига рухсат берилган.

Ўқилган: 720
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Суқротдан саломатлик дарси
05:48
Ўзбекистон Спорт фахрийлари Кенгашига янги раҳбар сайланди
13:47
Элнур Абдураимов: Энг кучли терма жамоа эканлигимизни яна бир карра исботлаб бердик
04:29