Куманнинг "Барселона"ни бошқариш имкониятлари ошмоқда

Голландия терма жамоаси бош мураббийи Роналд Куман "Барселона" клубини бошқариши мумкин.

Mundo Deportivo нашрининг маълум қилишича, 57 ёшли мутахассиснинг клубда иш олиш имкониятлари охирги пайтлар ошди.

Таъкидланишича, Голландия термасини Европа чемпионатида бошқариш истаги туфайли рад жавобини бераётган Куман айни пайтда "Барселона" клубида ишлаши учун сўнгги имконияти бўлиши мумкинлигини англаб турибди.

Шу билан бирга Каталония жамоаси Хавининг номзодини ҳам кўриб чиқмоқда, бироқ испаниялик футболчи "Барса"га келадиган қулай пайт эмаслигини тушуниб турибди: ташкилий ишлардаги муаммо ва таркибдан бирга тўп сурган дўстларини олиб ташлаши лозим.

Куманнинг "Барселона" клубини бошқариши орзу.

Ўқилган: 1960
Барселона Испания чемпионати Роналд Куман Ҳакамлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Реал" Килиан Мбаппени сотиб олиш бўйича режа ишлаб чиқди
14:32
“Реал” Левандовски учун 2 нафар футболчисини беришга тайёр
16:24
"Барселона" президенти: Месси қолишни истайди
06:36