Европа Чемпионлар лигаси, 1/4 финал. Бугун "Сити" - "Лион" ўйини бўлади ва ғолиб "Бавария"га рўбарў келади

Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг 1/4 финалидан ўрин олган сўнгги ўйин бугун тунда бўлиб ўтади.

Унда "Манчестер Сити" жамоаси Франциянинг "Лион" клубига қарши майдонга тушади. Кўпчилик Гвардиола шогирдларининг ғалабасига шубҳа қилмаяпти. Амалда қандай бўлишини кейинроқ билиб оламиз.

Мазкур жуфтлик ғолиби 20 август куни соат 00.00 да "Бавария"га қарши ўйнайди.

Айримлар "Сити" - "Бавария" тўқнашувини финалга тенглаштириб қўйган ва бу йилги ғолиб сифатида германияликларни эътироф қилишни бошлаб юборган.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" - "Лион" учрашуви бугун соат 00.00 да бошланади.

Ўқилган: 1832
Европа Чемпионлар лигаси Лион Манчестер Сити

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca Cola Суперлига. 8-тур учрашувларида фаолият олиб борадиган расмий шахслар рўйхати
15:43
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси "Хотира қанотлари" турнири ғолибига айланди
20:27
“Ал-Ҳилол” – ОЧЛ-2019 ғолиби!
18:12