Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган «Бухоро» - «Бунёдкор» (1:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Вадим Абрамов иштирок этди.
- Одатда нотўғри ўйналганида шундай бўлади. Бугун ғалаба қозона олмаганимиз учун фақат ўзимиз айбдормиз. Ҳаммасини биринчи бўлимда ҳал қилишимиз мумкин эди, лекин биз иккинчи таймда ҳам нотўғри ўйнадик ва оқибатда гол ўтказиб юбордик.
Рақибда дарвозани ишғол қилиш учун деярли имконият бўлмади, бизнинг хатолардан кейин ҳужумлар уюштиришди ва гол уришди. «Бухоро» билан кетма-кет учинчи марта дуранг ўйнаяпмиз, сабаби, улар биздан яхшироқ ҳаракат қилишяпти.
Вадим Абрамов: Ўзимиз айбдормиз
Ўқилган: 2230