Расман! Виллиан - "Арсенал" клуби аъзосига айланди!

Лондоннинг "Арсенал" клуби ўз сайтида "Челси"нинг собиқ ҳужумкор ярим ҳимоячиси Виллианнинг трансферини эълон қилди.

32 ёшли бразилиялик футболчи "тўпчилар" билан 3 йиллик шартнома имзолади. Виллиан янги жамоасида 12-рақам остида тўп суради. "Арсенал" клубига у эркин агент мақомида қўшилди.

Аввалроқ Виллиан янги клубида ҳафтасига 220 минг фунт стерлинг маош олиши маълум қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, Виллиан "Челси" шарафини 2013 йилдан буён ҳимоя қилиб келаётган эди, унгача "Анжи", "Шахтёр" ва "Коринтианс" клубларида тўп сурган.

Бразилия терма жамоасига 2011 йилдан буён чақириб келинган. Жорий мавсум футболчи АПЛнинг 36 та ўйинида иштирок этиб, 9 та гол ва 7 та голли узатма амалга оширишга эришди.

Ўқилган: 2201
Англия чемпионати Арсенал Виллиан Трансферлар Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Барселона" сафарда "Севилья"ни енга олмади ва "Реал"га пешқадамлик учун имконият тақдим этди
03:20
"Бавария" — УЕФА Суперкубоги соҳиби!
03:10
Испания чемпионати, 12-тур. "Севилья" – "Реал" Мадрид 0:1
22:18