Миржалол Қосимов – Мустақил Ўзбекистоннинг дастлабки 10 йиллигидаги энг яхши спортчиси!

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси яқинлашиб келаётган Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги муносабати билан ажойиб танлов эълон қилганидан хабарингиз бор. Унга кўра, дастлабки 3 ўн йиллик учун энг яхши спортчилар саралаб олинди ва номзодлар рўйхати овоз бериш учун эълон қилинди.

10-14 август кунлари роппа-роса 5 сутка давом этган дастлабки танловда 1991-2000 йиллардаги энг яхши 5 нафар спортчимиз номи овозга қўйилди. Ушбу вақт орасида 7822 нафар ҳамюртимиз овоз бериш жараёнида қатнашди ва афсонавий футболчимиз Миржалол Қосимов 2644 овоз (34%) билан биринчи ўринни қўлга киритди. Миржалол Қосимовга бу борада машҳур боксчимиз Муҳаммадқодир Абдуллаев номзоди катта рақобат туғдирди. Якунда футболчимиз 1 фоиз фарқ билан устун келди. Батафсил:

Иштирокчилар сони: 7822
1-ўрин: Миржалол Қосимов – 2644 овоз (34%)
2-ўрин: Муҳаммадқодир Абдуллаев – 2601 овоз (33%)
3-ўрин: Артур Григорян – 1005 овоз (13%)
4-ўрин: Лина Черязова – 948 овоз (12%)
5-ўрин: Армен Багдасаров – 624 овоз (8%)

Эртага телеграм каналимизда 2001-2010 йиллар учун энг яхши спортчи номи учун номзодлар эълон қилинади. Ўз навбатида, Миллий олимпия қўмитаси мазкур танловда иштирок этган барча мухлисларга ташаккур айтиб, барчани келгуси дастурларда ҳам фаол иштирок этишга чорлаб қолади.

Маълумот учун, Миржалол Қўшоқович Қосимов 1970 йил 17 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Футбол бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон ва ёшлар ўртасида Европа чемпиони, XII Осиё ўйинлари ғолиби, 4 карра Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси. Ўзбекистон республикасида хизмат кўрсатган спортчи. Футболчилик фаолияти давомида Давлатимиз томонидан муносиб тақдирланган. Жумладан, «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони, «Шуҳрат» медали, «Фидокорона хизматлари учун» ва «Меҳнат шуҳрати» орденларининг соҳиби. Ҳозирда АГМК клуби бош мураббийи.

Ўқилган: 229
Миржалол Қосимов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЎФА томонидан ёш ҳакамлар учун семинар ташкил этилди
01:59
Зоҳир Пиримов карантинни қай тарзда ўтказмоқда?
15:56
“Динамо” — “Навбаҳор” : Жамоаларнинг либослари ранги маълум
08:38