Ҳакам, назоратчи ва комиссарлар Ig G тести топширди

Хабарингиз бор, ЎзПФЛ Комиссияси Coca Cola Суперлиганинг Тошкентда ўтадиган марказлаштирилган турларига жалб этилган персоналларни рўйхат бўйича текширувдан ўтказмоқда.

Жумладан, учрашувларда бевосита фаолият олиб борадиган ҳакамлар, назоратчилар ва комиссарлар ҳам бугун Ig G тестидан ўтишди. Унга кўра, марказлашган тизимда ташкил этиладиган учрашувлар учун тавсия этилган жами 58 нафар ҳакам ҳамда назоратчилар ва учрашувларда ишлайдиган комиссарлар Ig G учун тест топширишган.

Ушбу тест натижаларига кўра, жами 17 кишида вирусга қарши антитаналар шаклланган. Комиссия хулосасига кўра, умумий ҳолат барчада ижобий ва ушбу расмий шахслар чемпионат учрашувларини бошқаришлари мумкин.

Ўқилган: 1054
Коронавирус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Шота Арвеладзе бошчилигида "Пахтакор" 200тадан кўпроқ гол урди
15:20
Йилнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи учун овоз бериш жараёни бошланди
21:00
Сульшер "Бернли" устидан қозонилган ғалаба ҳақида: Танаффусда йигитларни тинчлантиришга тўғри келди
13:49