"Пахтакор-79" хотираси ёдга олинди

"Пахтакор" футбол клуби раҳбарияти ва ходимлари шонли жамоа хотирасини ёд этишди.

Юртимизда карантин ҳолати амалда бўлиб тургани сабабли "Пахтакор-79" жамоаси аъзолари хотирасига ҳурмат келтириш учун расмий тадбирлар ташкил этилмади. "Пахтакор" футбол клуби бош директори Дмитрий  Адисман, клуб раҳбарияти ва бир неча ходим дастлаб "Пахтакор" стадионида авиаҳалокатда вафот этганлар ҳаққига дуо қилинди. "Пахтакор" стадиони ҳудудида жойлашган ёдгорлик олдида марҳумлар ёдга олингач, ўша жамоа вакилларининг қабрлари жойлашган "Боткин" қабристонида йўл олинди. Бу ерда ҳам "Пахтакор-79" жамоаси аъзолари хотирасига ҳурмат келтирилди.

"Пахтакор" футбол клуби жамоа учун хизмати сингган барча инсонларни қадрлайди ва уларга доимо ҳурмат кўрсатади.

Ўқилган: 314
Пахтакор-79

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"International Beverages Tashkent" МЧЖ қўшма корхонасида хайрия тадбири
19:02
ЎФА томонидан четлатилган Нодир Қўзибоевдан айбловлар олиб ташланди
20:03
IFFHS талқинига кўра АПЛ дунёнинг энг яхши чемпионати
14:05