Саррининг истеъфога чиқарилгани ҳақидаги янгиликка бир нечта "Ювентус" футболчилари лайк босди

Бугун "Ювентус" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри ўз лавозимидан бўшатилди.

Турин клуби бу ҳақида ижтимоий тармоқларда ҳам маълум қилишди. Инстаграмдаги Саррининг истеъфоси ҳақидаги янгиликка "Ювентус" ярим ҳимоячиси Дуглас Коста лайк босган.

Ушбу янгилик жамоанинг собиқ футболчиларга ҳам манзур келган – Эмре Жан ("Боруссия" Д клубида тўп сурмоқда) ва Марио Манжукичларга ("Ал-Духайл"да ўйнайди) ҳам манзур келган.

Сарри 2019 йили "Ювентус" клубини Массамилиано Аллегрининг ўрнига келган эди. Кеча жамоа ЕЧЛ 1/8 финалда "Лион"га икки ўйин натижасига кўра мағлуб бўлди.

Ўқилган: 1568
Италия чемпионати Маурицио Сарри Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Конте "МЮ" ҳимоячисини "Интер"га олиб келмоқчи
19:39
Клаудио Маркизио қароқчилар таҳдидига учради
12:44
“Аталанта” дарвозабони коронавирусга чалинди
15:06