Business Resque Expert - турли ташкилотлар ва фирмалар ҳолатини баҳолаш билан шуғулланувчи Британия компанияси. BRE гуруҳига асосан инқироз ҳолати хавфи остида қолган компаниялар мурожаат қилиб, тегишли маслаҳатлар олади ва секин-аста бизнесини тиклайди. Хуллас, шу гуруҳ маълумотларига асосан айтсак, АПЛ клублари коронавирус таҳдиди ортидан нақ 305 миллион фунт стерлинг йўқотди. Энг кўп зиён «Манчестер Сити» зиммасида!

Коронавирус пандемиясининг Англия клубларига таъсирини ҳам таҳлил қилиб чиққан Business Resque Expert яқинда натижаларни эълон қилди. Иштирокчилар чекига тушган жами сумма 305 миллион фунт стерлингга тенг.

Таҳлилнинг асосий жиҳатлари

*** Компания чипталар сотуви, стадион атрофида йўлга қўйиладиган фастфуд, атрибутлар ва бошқа буюмлар савдосидан тушадиган даромадни ҳисоблаган. Business Resque Expert шу тариқа Англиядаги ҳар бир стадионда ўйин куни қанча тушум бўлишини аниқлади.

*** Энг катта йўқотиш «Манчестер Сити»да - -23,9 млн. фунт. Кейинги ўринлар «МЮ (-17,7 млн. фунт) ва «Арсенал» (-12 млн. фунт)га тегишли.

*** «Борнмут» АПЛнинг коронавирусдан энг кам зарар кўрган вакили. Бу жамоа лигадаги энг кичик стадионга эгалиги билан боғлиқ. Бинобарин, «Борнмут» аренасига атиги 11 минг мухлис сиғади. Шунинг учун ҳам клуб ғазнаси атиги 2,2 миллион фунтдан қуруқ қолди.

Давоми бор. Ушбу мақолани тўлиқ ҳолда InterFUTBOL.uz сайтида ўқишингиз мумкин