
Европа Лигасининг 1/8 финал жавоб ўйинидан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” – ЛАСК учрашуви ўз якунига етди.
Ўйиннинг 55-дақиқасида Визингер меҳмонларни олдинга олиб чиқди. 57-дақиқада эса Жесси Лингард мувозанатни тиклади. 88-дақиқада Антони Марсьяль мезбонларнинг иккинчи голини урди.
Шу тариқа “МЮ” кейинги босқичга йўлланма олди
Европа Лигаси, 1/8 финал
Манчестер Юнайтед Англия – ЛАСК Австрия 2:1
Голлар: 0:1 – 55 Визингер, 1:1 – 57 Лингард, 2:1 – 88 Марсьяль.
Манчестер Юнайтед – Ромеро, Байи, Фосу-Менса (Менджи, 84), Магуайр, Уильямс (Чонг, 72), Лингард (Погба, 63), Джеймс (Марсьяль, 84), Фред (Перейра, 64), Мата, Мактомини, Игало.
ЛАСК – Шлагер, Андраде (Филипович, 80), Траунер, Визингер (Забитцер, 73), Ранфтль, Холланд, Михорль, Балич (Райтер, 66), Реннер, Фризер, Рагуж.
Огоҳлантиришлар: Михорль (34), Мактоминай (39).