
Бугун Москванинг "Спартак" клуби ўзбекистонлик футболчи Остон Ўруновни ўз таркибига қўшиб олганлигини расман маълум қилди.
Сал аввал 19 ёшли умидли ўйинчимиз янги жамоасида тиббий кўрикдан ўтганди. Бугун эса, Россия гранди аъзосига айланди. Муҳими футболчимиз ўз устида ишласин - ҳаммаси яхши бўлади.
Эслатиб зтамиз, "Спартак" Ўрунов учун 2 млн евро пул тўлаган. Ўзи эса йилига 600 минг евро маош олади.