Гол+узатма бўйича футболчиларимизнинг ушбу мавсумдаги натижалари

2020 йил ҳозирча энг кўп голни Драган Черан урган бўлса, энг кўп голли узатма Жалолиддин Машарипов ҳисобига ёзилган.

Айни пайтга қадар жамоамиз Чемпионлар Лигасида 2, Суперлигада 9 учрашув ўтказиб улгурди. Бу ўйинларда рақиб дарвозалари 29 бор ишғол қилиниб, дарвозамиздан 7 тўп олиб чиқилди. 7 нафар футболчи урилган голларга муаллифлик қилган. Энг кўп гол Драган Черанга тегишли бўлиб, у 9 тўп киритган. Суперлигада 8 марта, Чемпионлар Лигасида бир гол муаллифига айланган. Игорь Сергеев ҳисобида 6, Эрен Дердийокда эса 5 гол мавжуд. Шунингдек, Достон Ҳамдамов 3, Жалолиддин Машарипов ва Сардор Собирхўжаев 2тадан тўпни ўз ҳисобига ёзиб қўйган. Шерзод Аъзамов эса бир гол урган.

Голлар
9 - Черан
6 - Сергеев
5 - Дердийок
3 - Ҳамдамов
2 - Машарипов, Собирхўжаев
1 - Аъзамов

Энг кўп голли узатмани Машарипов амалга оширмоқда. У ҳозиргача Суперлигада 5, ОЧЛда эса 2 марта шерикларига гол уриш учун кўмаклашди. Достон Ҳамдамов эса 4 бор шундай ишни уддалаган. Фарруҳ Сайфиевда эса учта узатма мавжуд. Шунингдек, яна учтадан футболчи икки ва бир мартадан голли узатма муаллифи бўлган.

Голли узатмалар

7 – Машарипов
4 – Ҳамдамов
3 – Сайфиев
2 – Черан, Собирхўжаев, Ҳамробеков
1 – Анзур Исмоилов, Дердийок, Алижонов.

Ўқилган: 1378
Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг саралаш баҳслари учун таркиби
07:34
Лига Кубоги. “Қўқон-1912” учинчи турда ҳам йирик ғалабани қайд этди. Бердиевдан покер!
19:55
“Бобур Арена” да мухлислар учун палов дамланди
13:46