
"Интер" клуби бош мураббийи Антонио Конте тез орада лавозимини тарк этиши кутилмоқда.
Бу ҳақида Sky Italia нашри хабар тарқатди.
Маълум бўлишича, Конте раҳбарият томонидан деярли ёрдам олмаган ва қўллаб-қувватланмаган. Унинг ўрнига Массимилиано Аллегри келиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Интер" мусобақани 2-ўринда якунлаган.
*****