“Арсенал” – Англия Кубоги соҳиби!

Англия Кубогининг финалидан ўрин олган “Арсенал” – “Челси” учрашуви ўз якунига етди. Унда “тўпчилар”нинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 5-дақиқасида Кристиан Пулишич “Челси”ни олдинга олиб чиққан бўлса, 28-дақиқада Обамеянг ҳисобни тенглаштирди. 67-дақиқада Обамеянг иккинчи голини уриб жамоасига ғалаба олиб келди.

Шу билан ўйин якунига қадар ҳисоб ўзгармади ва “Арсенал” кубокка эга чиқди.

Англия Кубоги, финал

Арсенал – Челси 2:1 (1:1, 1:0)

Голлар: 0:1 – 5 Пулишич, 1:1 – 28, пенальти Обамеянг, 2:1 – 67 Обамеянг.

Арсенал – Мартинес, Бельерин, Холдинг, Тирни (Колашинац, 90), Мэйтленд-Найлз, Джака, Себальос, Пепе, Давид Луиз (Папастатопулос, 88), Обамеянг, Ляказетт (Нкетиа, 82).

Челси – Кабальеро, Алонсо, Зума, Аспиликуэта (Кристенсен, 35), Джеймс, Пулишич (Педро, 49), Ковачич, Маунт (Баркли, 78), Жоржиньо, Рюдигер (Хадсон-Одои, 78), Жиру (Абрахам, 78).

ОгоҳлантиришларКовачич (14), Аспиликуэта (26), Маунт (45), Себальос (73), Рюдигер (75), Баркли (89).

ЧетлатишКовачич (73).

Ўқилган: 1494
Англия Кубоги Арсенал Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

АПЛ. “Челси” сафарда “Кристал Пэлас”ни мағлуб этди
23:33
Европа Чемпионлар лигаси, 1/4 финал. "ПСЖ" – "Бавария" 0:1
02:23
Испания чемпионати, 26-тур. "Барселона" – "Атлетик" 4:0
10:17