Коутиньо "Арсенал" клубига 9 млн фунт ва Гендузи эвазига ўтиши мумкин

"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо "Арсенал" сафига ўтиши мумкин.

The Independent нашрининг маълум қилишича, Лондон клуби бразилиялик футболчини сотиб олиши мумкин. "Барселона" клуби Коутиньо учун 9 млн евро ва ярим ҳимоячи Маттео Гендузини олади.

Бу ерда "Ювентус" клуби ҳам Гендузига жиддий қизиқиш билдирмоқда, "Арсенал" эса туринликлар билан алмашиш борасида музокаралар олиб борган.

Гендузи "Брайтон" жамоасига қарши ўйиндаги можародан кейин биронта ўйинда "Арсенал" қайдномасига киритилмади. Ўшанда футболчи рақиб жамоа футболчиларининг маоши устидан кулган ва ҳақорат қилган.

Коутиньо "Бавария" клуби сафида ижара асосида тўп сурмоқда. У Бундеслиганинг 23 та ўйинида иштирок этиб, 8 та гол ва 6 та голли узатма амалга оширди.

*****

Ўқилган: 842
Арсенал Барселона Трансферлар Филиппе Коутиньо

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Барселона” клуби “Леганес” ҳужумчисини сотиб олиши мумкин
15:34
Хакими “Интер”да йилига 5 млн евро маош олади
13:17
Эмре Жан АПЛга қайтишга тайёр
18:38