Миллий олимпия қўмитаси Муса Ерниязовнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради

Ҳозирда бутун дунёда глобал муаммога айланиб улгурган коронавирус инфекцияси ўз йўлида учраган инсонларга раҳм-шафқат қилаётгани йўқ. Жумладан, кеча 31 июль куни муборак Қурбон Ҳайити кунида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари Муса Тажетдинович Ерниязов ҳам 73 ёшида коронавирус оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

Муса Тажетдинович 2002 йилдан буён Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси сифатида фаолият олиб борган. Марҳум раҳбар юртимизда, хусусан, Қорақалпоғистон диёрида ҳам соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшиб келган. Шу фурсат ичида Қорақалпоғистонда спорт гуллаб-яшнади, янгидан янги спорт иншоотлари қуриб битказилди. Бу борада Нукусда бунёд этилган кўп тармоқли спорт саройи ва қиличбозлик мажмуаси мамлакатимиздаги энг яхши спорт иншоотларидан ҳисобланади. Бунинг натижасида ушбу диёрдан етишиб чиққан оғир атлетикачимиз Рустам Жангабаев, юнон-рум курашчимиз Жалгас Бердимуратов, дзюдочи Шарофиддин Болтабоев каби полвонларимиз ўз вазн тоифаларида терма жамоамизнинг биринчи рақамли спортчиларига айланишди. Айниқса, қиличбозликнинг деярли барча турлари ва аёллар курашида ушбу ўлка спортчилари Республикамизда етакчи ҳисобланиб, Зайнаб Дайибекова, Айсулу Уснатдинова, Гулбону Есемуратова, Даулетбике Яхшимуратова, Актенге Кеунимжаева каби маҳоратли спортчиларимиз терма жамоамизнинг негизини ташкил қилади. Ана шу муваффақиятларнинг қўлга киритилишида, Қорақалпоқ диёрида спортнинг гуллаб-яшнашида, соғлом турмуш тарзининг ривож топишида шак-шубҳасиз Муса Ерниязовнинг хизматлари беқиёс эди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси спорт жамоатчилиги, Олимпия ҳаракати иштирокчилари номидан Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязовнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, уларга яратгандан сабр-тоқат тилаб қолади.

Ўқилган: 206
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Соғ танда – соғлом ақл
04:11
Хитой кўплаб халқаро мусобақаларни йил охиригача бекор қилди
07:30
Шаҳобиддин Зоиров, Иқболжон Холдаров ва яна 12 нафар боксчимиз Таиланддаги халқаро мусобақада иштирок этишади
08:10