
Англия кубоги мусобақасининг финал босқичига ҳам етиб келдик. Бугун икки Лондон жамоаси бош соврин учун кураш олиб боради.
"Арсенал" мезбон мақоми остида "Челси"га қарши майдонга чиқади. Гарчи, "тўпчилар" ЕЧЛдан қуруқ қолишган бўлсада, мазкур имконият уларга Европа Лигасида ўйнашни тақдим қилиши мумкин. Шундай экан, шиддатли курашларга бой баҳс ўтиши кафолатланади.
Ўйин Тошкент вақти билан соат 21.30да пойтахтдаги "Уэмбли" стадионида бошланади.